Кўз нурини йўқотган 16 ёшли япониялик Мицухиро Ивамото 12 метрли Dream Weaver яхтасида Тинч океанини сузиб ўтди, дея хабар беради «TJournal».
Унга америкалик штурман Дуглас Смит ёрдам берган, аммо қайд этилишича, у бошқарувга аралашмаган. 24 февраль куни кичик кема Сан-Диего портидан йўлга чиққан ва 20 апрель куни эрталаб Япониянинг Фукусима перфектураси Иваки портида тўхтаган.
Бу Ивамото томонидан амалга оширилган иккинчи уринишдир — дастлабки уринишни у 2013 йилда амалга оширган, бироқ унда кема чўкиб кетган. 2018 йилда у GoFundMe орқали маблағ тўплашга киришган. Йиғилган пулларни у кўзи ожизликка олиб келадиган касалликларни ўрганиш учун хайрия қилишга ваъда берган.
Изоҳ (0)