Ўз жонига қасд қилган Перунинг собиқ президенти Алан Гарсия ўлими олдидан қолдирган хатда ўзининг айбсиз эканлигини ёзиб қолдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Унда собиқ президент пора олмаганини маълум қилган.
«Мамлакатни бошқаришда йўл қўйган хатоларим сабаб бизнинг мухолифатчилар менинг номимни қорага чиқариш йўлини танлади. Лекин улар ҳеч нарса топмади ва мен уларни яна мағлубиятга учратдим. Чунки улар ўзларининг спекуляциялари ва умидларининг пучга чиқишидан бошқа ҳеч нарсани ҳеч қачон топа олмайди. Ҳеч қандай ҳисоб рақами ҳам, пора ҳам, бойлик ҳам бўлмаган», — деб ёзган хатда.
Гарсия, шунингдек, унинг ўлими рақибларига нисбатан манфурлик белгиси эканлигини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, 69 ёшли Гарсия ўз жонига қасд қилишга уринганидан сўнг 17 апрель куни Лимадаги касалхонада вафот этган. Полиция уни коррупцияда гумон қилиб қўлга олмоқчи бўлганида собиқ президент ўзини отган эди.
Изоҳ (0)