АҚШ Сенати Даниэль Розенблюмни мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида тасдиқлади.
Президент Дональд Трамп Розенблюмни 2018 йил июль ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчи вазифасига тавсия қилганди.
АҚШ Давлат департаментида Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларга масъул бўлган Розенблюм ушбу лавозимни 2015 йилдан бери эгаллаб келган Памела Спратленни алмаштиради.
Изоҳ (0)