Киевнинг олтинчи апелляция суди Владимир Зеленскийни Украина президентлигига номзод сифатида рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақидаги даъвони рад этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мазкур даъво президентлик сайловларидаги кузатувчи, Пётр Порошенконинг тарафдори бўлган адвокат Андрей Хилко томонидан киритилганди. У Зеленскийни «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтган Порошенко билан дебатларга бепул чипталар тақдим этиш орқали сайловчиларни ўзига ағдариб олишда айблади.
Зеленский ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида дебатларга чипталар тарқатилишини эълон қилган эди.
Суд Зеленскийнинг ҳатти-ҳаракатларида қонун бузилиши аломатларини топмади.
Изоҳ (0)