Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) фахрий раиси этиб тайинлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» маълум қилди.
Тайинлов 29 май куни, ЕОИИнинг 5 йиллигига бағишланган саммитда амалга ошиши кутилмоқда.
Иттифоқ фахрий раиси лавозими ҳозирча мавжуд эмас, шу боис Назарбоевнинг бўлажак ваколатлари ҳали маълум эмас. У ЕОИИ номидан бошқа тузилма ва давлатлар билан алоқаларга киришиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)