Покистонда номаълум шахслар Балужистон вилоятидаги автобусга ҳужум қилиб камида 14 кишини отиб кетди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, қуролланган шахслар 30 га яқин йўловчилар бўлган Макрана шоссесида автобусни тўхтатиб, айрим йўловчилардан ҳужжат талаб қилган. Шундан сўнг уларга қарата ўт узган.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ормара шаҳридаги касалхонага етказилган бўлиб, ҳодиса юзасидан текширув ишлари бошланган.
Аввалроқ Покистоннинг Кветта шаҳридаги бозорда портлаш содир бўлгани, камида 16 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)