Покистоннинг турли қисмларида юз берган сув тошқини ва бўронлар оқибатида камида 39 киши нобуд бўлган, 135 киши яраланган, дея хабар беради «ТАСС».
Покистон табиий офатларга қарши кураш бошқармаси маълумотларига кўра, Балужистон, Панжоб ва Хайбер-Пахтунхва вилоятларида кучли ёғингарчилик тугамаяпти.
Маҳаллий ҳукумат органлари Исломободда ва Кашмирнинг Покистон қисмида бўрон хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Табиий офат камида 80 та уйни вайрон қилган ва 110 та станциянинг ишдан чиқишига олиб келган.
Фавқулодда ҳолатларда қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)