Кремль сайтида Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведевнинг даромадлари декларацияси чоп этилди, деб хабар берди Meduza.
Унга кўра, Владимир Путиннинг 2018 йилдаги даромади 8 миллион 648 минг 353 рублни ташкил этган. Дмитрий Медведев эса 2018 йилда 9 миллион 917 минг 510 рубль миқдорида даромад олган.
Россия ҳукумати аъзолари орасида 2018 йилда энг кўп — 538 миллион рубль миқдоридаги даромад Россия президентининг Узоқ Шарқ федерал округидаги вакили ва вазир ўринбосари Юрий Трутневга тегишли.
Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров декларацияда 443 миллион рубль олишини, қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев эса 183 миллион рубль олишини қайд этган.
Президент администрациясида эса энг кўп — 657 миллион рубль миқдоридаги даромад Россия президентининг Волгабўйи федерал округидаги вакили, «Роскосмос»нинг собиқ раҳбари Игорь Комаровга тегишли.
Изоҳ (0)