Саудия Арабистони Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Хафтарга пойтахт Триполини қўлга олишда молиявий ёрдам сифатида ўн миллионлаб доллар таклиф қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
The Wall Street Journal нашрига кўра, бундай таклиф унинг «тарқоқ мамлакатни ўз ҳокимияти остида бирлаштириш мақсадида» пойтахтни қўлга олиш учун уюштирган ҳужумидан бир неча кун аввал бу мамлакатга қилган сафари чоғида билдирилган.
Қайд этилишича, Хафтар бу таклифни қабул қилган.
«Хафтар хорижий ёрдамсиз ҳозир фаол иштирокчи бўла олмасди», — деб таъкидлаган Германиянинг халқаро ва хавфсизлик ишлари институти мутахассиси Вольфрам Лачер.
Саудия Арабистони ҳукумати ҳам, Хафтарнинг вакили ҳам таклиф қилинган маблағлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)