Ота-онаси СССР биринчи президенти шарафига исм қўйган индонезиялик сиёсатчи Михаил Горбачёв, Индонезия парламент сайловларида ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилади.
Таъкидлаш жоизки, илгари индонезиялик Михаил Горбачёв Дом (Mikhail Gorbachev Dom) атроф-муҳит соҳасида тадқиқотлар олиб борган.
Унинг айтишича, ота-онаси оилада қиз фарзанд туғилишига амин бўлиб, ҳатто ўғил бола исмини танлашни хаёлига ҳам келтиришмаган. Шунинг учун, ўғил фарзанд туғилганда тезда «зўр» исм танлаш орзусида биринчи совет президентининг номини қўйишган.
Индонезияда парламент сайловлари 17 апрель куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)