Жорий йилнинг 8—13 апрель кунлари Республика бўйлаб ўтказилган «Хотин-қизлар спорт ҳафталиги» давомида оммавий спорт ва пиёда юриш бўйича марафон ўтказилмоқда, дея хабар беради Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.
«Спорт саломатлик гарови» шиори остида ўтказилган мазкур марафонда барча ёшдаги хотин-қизлар, айниқса фаол бўлмаган қизлар, уй бекалари ва катта ёшдаги аёллар иштирок этмоқда.
Халқаро саломатлик куни муносабати билан Ўзбекистон Велосипед спорти Федерацияси ва Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида «Велоспорт марафони»ўтказилди. Унда вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан 18 дан 50 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбир ғолиблари вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қўмита барча аёлларни спорт ҳафталигида фаол иштирок этишга чақиради.
Изоҳ (0)