10 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг илк учрашувида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Барселона»га мағлуб бўлди (0:1).
Мазкур ўйинда «манкунианлар» «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегенга умуман қийинчилик туғдира олмади.
Инглиз клуби рақиб дарвозаси томон 7 марта зарба йўллаган бўлишига қарамай, шулардан бирортаси ҳам дарвозага аниқ бормади. Бундай ҳолат илк марта 2005 йилда юз берганди, деб хабар беради УЕФА.
Ўшанда «Юнайтед» тўпни «Милан» дарвозаси томон бир марта бўлса ҳам аниқ йўллай олмаганди.
Таъкидлаш жоиз, «Барселона» Де Хеа дарвозасига 7 марта зарба йўллаган бўлса, шулардан 3 таси аниқ чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)