Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки ўйинида Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» клуби «Энфилд» стадионида Португалиянинг «Порту» жамоасини қабул қилди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ «мерсисайдликлар» ярим ҳимоячиси Наби Кейта Икер Касильяс дарвозасига гол урган бўлса, 26-дақиқага келиб биринчи голга ассистентлик қилган Роберто Фирмино ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Шу тариқа «қизиллар» «Порту» дарвозасига жавобсиз 2 та тўп киритиб, ғалаба қозонди (2:0).

ЕЧЛ

1/4 финал баҳслари

9 апрель, сешанба

«Ливерпуль»—«Порту» 2:0

Голлар: 1:0 — 5 Кейта, 2:0 — 26 Фирмино

«Ливерпуль»: Алиссон, ван Дейк, Ловрен, Александер-Арнольд, Ҳендерсон, Милнер, Кейта, Фабиньо, Мане (Ориги, 73), Салоҳ, Фирмино (Старриж, 82)

«Порту»: Касильяс, Фелипе, Теллес, Макси Перейра (Фернандо дос Сантос, 77), Эдер Милитао, Оливер Торрес (Кошта, 73), Данилу Перейра, Марега, Отавио, Корона, Соарес (Браими, 62)

Огоҳлантиришлар: Соарес (17), Фелипе (61)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда