• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳон мамлакатларида вақфлар қандай қонунлар асосида тартибга солинади?

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти Рахшона Кенжаева «Дарё»га жаҳон мамлакатларида вақфлар қандай қонунлар асосида тартибга солиниши ҳақидаги мақоласини тақдим этди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ 5416-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилди.

    Мазкур фармоннинг 8-бандига кўра, «Вақф» хайрия жамоат фондининг асосий вазифалари қуйидагилардир: фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш; масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш; тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш; диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш; масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш; ислом илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, замонамизнинг етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш; юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш; аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.

    Вақф муассасаларининг фондлар ва бошқа турдаги нодавлат-нотижорат ташкилотлардан фарқи нимада?

    Фондлар, кўнгиллилар такшилотлари ва бошқа турдаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳам вақфларга жуда яқиндир. Зеро улар ҳам моддий манфаат кўзламаган ҳолда бирор бир соҳани ривожлантиришга ёки моддий кўмак кўрсатишга қаратилади. Улар ҳам вақфлар каби турли мақсадларда ва турли йўналишларда бўлади. Аммо вақфларнинг барчасига хос диний моҳиятга келсак – улар фақат Аллоҳ ризоси учун қилинади, қиёматгача давом этиши ният қилинади, берилгач қайтариб олинмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлиб вақф қилувчининг фарзандларига ўтмайди, Аллоҳ йўлида қилингани учун давлат томонидан ҳам мусодара қилинмайди, солиққа тортилмайди, аксинча зарур бўлганда давлат вақфларни қўллаб-қувватлаш учун уларга маблағ ажратади. Вақфлар дунёвий давлатларда масъул ташкилот томонидан (масалан, бизда «Вақф» фонди), диний давлатларда эса бевосита давлат томонидан муҳофаза қилинади ва асрлар давомида кейинги авлодларга ҳам хизмат кўрсатишда давом этиши таъминланади.

    Фондлар ва бошқа турдаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этишда ғарб давлатларида минимум активлар миқдори белгилаб қўйилган. Вақфларда эса бундай мажбурият йўқ. Истаган инсон истаган миқдорида кўчар ёки кўчмас мулкни вақф қилиши мумкин. Улар вақф қилувчи белгилаган йўналишда сарфланаверади. Айтайлик, болалар учун китоблар вақф қилинди. Улар болалар томонидан фойдаланиб борилаверади.

    Фондларни очишда ҳар бир фонд алоҳида ташкил топади. Вақфлар эса умавий ва аббосийлар даврида жуда кўпайиб кетгани сабабли уларни муҳофаза қилиш ва тартибга солиш мақсадида марказ идора остида бирлаштириш амалиёти бошланган. Шундай экан, юқорида айтиб ўтганимиздек, минимум активлар бу ўринда шарт эмас. Вақф идоралари исталган мақсадда қилинган вақфни исталган мақсадда хизмат қилишини таъминлашга масъулдир. Баъзи ўлкаларда, жумладан Туркияда вақфлар учун ҳам шундай миқдор белгиланганини кўришимиз мумкин. Уларда бирор кичик қийматдаги мулк вақф қилинса, бу мулк Туркия «Вақфлар Қонуни»га кўра вақфларга қилинган хайр эҳсон ҳисобланади ва Вақфлар идораси томонидан вақф қилувчи истаган йўналишга сарфланади.

    Вақфларнинг ўз дуо ва баддуолари бор. Бу уларнинг маънавий жиҳатидир. Вақф муассасаси очганда вақф ҳужжатида Аллоҳдан вақфнинг давомийлигини сўраб қилинган илтижо дуолар ва Аллоҳ розилиги учун қилинган бундай вақфларни йўқ қилиб юборган киши ҳақда баддуо мавжуд бўлган. Фондларда эса бундай жиҳат мавжуд эмас.

    Вақфлар фаолияти жаҳон мамлакатларида қай тартибда қонунийлаштирилган?

    Вақфлар фаолияти кўплаб ўлкаларда қонунлар асосида тартибга солинади. Туркия, Малайзия, Индонезия, Миср, Ливия каби мамлакатларда қабул қилинган Вақфлар Қонуни ушбу мамлакатлардаги тарихда ва ҳозирги замонда ташкил этилган вақфларни муҳофаза қилишга, улар фаолиятини кафолатлашга қаратилган. Қолаверса, ушбу қонунлар вақф қилишни истовчиларда ишонч туйғусини шакллантиришда муҳимдир. Ўзлари қилган каттаю кичик вақфларининг давомийлиги қонун асосида мустаҳкамлаб қўйилган инсонлар вақф ишларида янада самаралироқ иштирок этадилар.

    Шу ўринда Туркиянинг «Вақфлар Қонуни»дан олинган айрим моддалардан парчаларни эътиборингизга ҳавола этсак.

    15-модда. Вақфларнинг хайр эҳсон қилинган кўчмас мулклари мусодара қилинмайди, гаровга олинмайди.

    40-модда. ...Вақфлар бош идорасига қилинган шартли ҳадялар ҳадя қилувчининг шартлари асосида сарфланади.

    77-модда. Бош идорага ва мазбут вақфларга тегишли бўлган кўчмас мулклар Давлат молиявий имтиёзидан фойдаланади, улар мусодара қилинмайди ва гаровга олинмайди.

    «Вақф» хайрия жамоат фондининг самарали фаолияти

    Ўзбекистонда ўтган йил апрелида ташкил этилган ва фаолиятига ҳали бир йил ҳам тўлмаган «Вақф» хайрия жамоат фонди жуда қисқа вақт мобайнида самарали натижаларни қайд этди. Буни фонд расмий сайти орқали ҳам кўришимиз мумкин.

    «Вақф» хайрия жамоат фондининг мақсади кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашишдир. Фонд вақф ишларидан ташқари закот (фитр, ушр) ва хайрия мулкларига эга бўлиш ва уларни белгиланган тартибда диний – маърифий ва ижтимоий мақсадларга мувофиқ тасарруф этиш билан ҳам шуғулланади. «Вақф» фондининг «Диний таълим муассасаларига ёрдам», «Масжидлар ва зиёратгоҳларга ёрдам», «Ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли ва ташкилотларга ёрдам» лойиҳалари фонднинг таълим, тиббиёт ва маданият соҳаларини ривожлантиришга қаратилганидан

    далолатдир. «Илмга кўмак», «Масжид», «Китоб», «Рўзғор», «Малҳам», «Тўйлар», «Эҳтиёжмандларга кўмак», «Ҳаж ва умра зиёратига кўмак», «Обод хонадон», «Вақф мулклари ва Оби ҳаёт» акциялари доирасида аҳолининг муҳтож қатламига ёрдам бериши, беморлар учун маблағ тўплаши, чекка чекка қишлоқларда аҳолига сув чиқариб бериши, ёшларнинг илм олишига ҳисса қўшиши фонднинг ўз олдига катта савобли мақсадлар қўйганидан далолатдир. Қолаверса, тўпланган маблағлар ва уларнинг сарфланишига доир маълумотларни онлайн кузатиб бориш имкониятининг яратилганлиги унинг шаффофлигини таъминлайди.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан «Вақф» фондига дастлабки катта ер майдонининг тақдим этилиши фонд фаолиятини ривожлантиришда яна бир улкан қадамдир. Келгусида фонд янада бойиб, унинг фаолият кўлами янада кенгайиб боришини умид қиламиз.

    Ўзбекистонда «Вақфлар Қонуни»ни ишлаб чиқиш бўйича мулоҳазалар

    Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида вақфга бағишланган алоҳида норма мавжуд эмас, лекин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 511-моддасида умумфойдали мақсадларда қилинган ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланиши ҳамда хайр-эҳсон фуқароларга, даволаш, тарбия, ижтимоий ҳимоя муассасаларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга, хайрия, илмий ва ўқув муассасаларига, фондларга, музейлар ва бошқа маданият муассасаларига, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларга, шунингдек давлатга ва бошқа фуқаролик ҳуқуқи субъэктларига қилиниши мумкинлиги таъкидланган. Шуни эътиборга олган ҳолда бизда ҳам Вақфлар тўғрисида қонун қабул қилиш эҳтимоли мавжуд, дейишимиз мумкин.

    «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 15 моддасида: «Диний ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ёки яратилган, фуқаролар, жамоат бирлашмалари эҳсон қилган (васият қилиб қолдирган) ёхуд давлат томонидан берилган шунингдек чет элда жойлашган ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда олинган, ўз фаолиятларини таъминлаш учун зарур бўлган бинолар, иморатлар, ибодат қилиш анжомлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва хайрия иншоотлари, пул маблағлари ва бошқа мол-мулклар уларнинг мулки бўлиши мумкин. Диний ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади», деб қайд этилган. Ушбу Қонуннинг 17 моддасида эса «Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари уставдаги мақсадларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, ноширлик, ишлаб чиқариш, таъмирлаш-қурилиш, қишлоқ хўжалик корхоналари ва бошқа корхоналарни, шунингдек хайрия муассасаларини (етимхоналар, касалхоналар) таъсис этишга ҳақлидир», деб белгилаб қўйилган. Мазкур Қонуннинг 20 моддасида: «Диний ташкилотлар хайрия ва меҳр-мурувват фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир», деб қайд этилган. Бу моддалар вақф муассасаси ҳамда вақф мулки учун мувофиқ келади. Аммо мазкур қонунда вақф билан боғлиқ масалалар тўлиқ қамраб олинмаган.

    Биз Вақф мулки ҳақидаги моддани фуқаролик кодексининг 511-моддасига прим модда қилиб киритиш тўғрисида Қонунчилик палатасига ҳамда Вақфлар фаолияти билан боғлиқ қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф билан чиқдик. ҚПдан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ–5416 – сонли «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури»га мувофиқ қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Адлия вазирлигига юклатилгани» ҳамда «ҳозирги вақтда Қонунчилик палатасига мазкур ҳужжатдан келиб чиқадиган қонун ҳужжатлари киритилмагани» маълум қилинган. Шунингдек, «Истиқболда фуқаролик кодексининг 31-бобига шу таклифга ўхшаш нормалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасига киритилиб муҳокамалардан ўтган тақдирда бизнинг таклифимиз ҳам муҳокама этилиши мумкинлиги» билдирилган. Вазирлар Маҳкамасига юборилган таклифларимиз эса, телефонда берилган изоҳга кўра, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига юборилган.

    Юқорида келтириб ўтганимиз Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан келган жавоб асосли бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятиини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 1-иловасида «Диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш» номли I бандида белгиланган тадбирлардан бири «Диний-маърифий соҳага оид қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш»дан иборатдир. Иловада мазкур тадбирнинг амалга ошириш механизмларидан бири сифатида «хатлов ва таҳлил ўтказиш, унинг натижалари асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузиш», деб қайд этилган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этиш юқоридаги мазмунни ифода этган таклиф хатини тайёрламоқдамиз.

    Вақфларни қўллаб қувватлаш ва муҳофаза қилишни назарда тутувчи қонунлар ишлаб чиқиш ва унда халқ томонидан нақд ва натурал кўринишда қилинадиган вақфларни бошқариш ва муҳофаза қилиш, вақфлар давомийлигини кафолатлаш, солиқлардан озод қилиш, мусодара қилинмаслигини қонунан кафолатлаш, вақф ҳужжатлари (вақфия) атамасини киритиш ва халқ қилган вақфлар уларнинг истагига мос хизмат кўрсатишини ушбу ҳужжатда қайд этиш, бевосита (масжид, шифохона) ва билвосита (иқтисодий ишлаб чиқариш даромадини доимий равишда муайян ижтимоий соҳага ажратиб бориш) вақфларнинг ишлаш тартиби, вақфларнинг жаҳондаги бошқа вақф ташкилотлари билан ҳамкорлиги, халқаро инсоний ёрдамлар кўрсатишда иштирок этиш каби масалаларни қамраб олиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    10.04.2019, 17:40   Изоҳ (0)   12687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда NeuWai автомобиллари ва электромобиллари сотилиши мумкин

    10.04.2019, 17:29

    Нотўғри операция туфайли юролмай қолган бухоролик аёл яхши инсонлар кўмагига муҳтож

    10.04.2019, 17:05

    Сайёр қабулда аҳволи ёмонлашган аёлнинг уй ва моддий ёрдам масаласидаги муаммоси тиббиёт хонасида ҳал этилди

    10.04.2019, 16:56

    Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятларида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар муаммоси ҳал этилди

    10.04.2019, 16:33

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергелидаги уй-жойлар бўйича эътирозларга муносабат билдирди

    10.04.2019, 16:21

    Мудофаа вазирлиги тиббий маълумотга эга аёл-қизларни ҳарбий хизматга таклиф қилади

    10.04.2019, 15:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.