Ўзбекистон Кореянинг «Songuo Motors» компанияси NeuWai автомобиллари ва электромобилларини сотишни режалаштираётган мамлакатлар рўйхатидан ўрин олди. Бу ҳақда компания маълумотларида келтирилган, деб хабар берди Spot.
Songuo Motors 30 мамлакатда NeuWai автомобиллари ва электромобилларини дистрибуция қилиш учун шартномалар имзолади. Ўзбекистондан ташқари рўйхатга Қозоғистон, Ҳиндистон, Покистон ва Камбоджа ҳам рўйхатга киритилган.
Биринчи NeuWai автомобиллари 12 ой ичида сотувга чиқарилади. Шартномалар умумий миқдори 400 миллион доллардан ошди.
Songuo Motors март ойи охирида NeuWai брендини тақдим этди. Ушбу бренд остида илғор технологиялар, янгича материаллар, электр ва бошқа алтернатив двигателлар билан жиҳозланган автомобиллар, юк машиналари, мотоцикллар ва скутерлар моделлари ишлаб чиқарилади.
Компания А синфидаги автомобили учун ўзгарувчан токли электродвигателларни ишлатишга қарор қилди, бу эса автомобилнинг нодир ер магнитларига қарамлигини камайтиради. Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, бу ёндашув тўғри бўлиб, келажакдаги харажатлар хавфини камайтиради.
Изоҳ (0)