Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергели туманида қурилган арзон уй-жойлар бўйича аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозлар юзасидан баёнот берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, ушбу эътирозларнинг асосий қисми нарх ошиши билан боғлиқ:
«Тошкент шаҳар ҳокимлиги вазиятни ўз назоратига олган. Аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, қонун доирасида ушбу ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, масала чуқур ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсмен), Қурилиш вазирлиги, банклар ҳамда «Ўзшаҳарқурилиш инвест» инжиниринг компанияси ва бошқа тегишли ташкилотлардан мансабдор шахслар киритилган. Аҳоли вакиллари билан учрашиб, эътирозларини ўрганиш, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда вазиятни ижобий ҳал этиш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланган».
Изоҳ (0)