«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Афғонистон давлат ташкилотлари ва корпорациялари ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу меморандум Афғонистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини қайта йўлга қўйишни кўзда тутади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Афғонистон тўқимачилик корхоналарини қайта тиклаш лойиҳаси бўйича ҳужжатлаштириш жараёнида ёрдам кўрсатади.
Бундан ташқари, Афғонистон тўқимачилик соҳаси мутахассислари Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида малака оширади.
Афғонистон томонининг келтирган маълумотларига кўра, мамлакат ҳар йили 60 минг тоннага яқин пахта етиштиради, шунга қарамай барча тўқимачилик корхоналари фаолияти тўхтаб қолган.
Изоҳ (0)