«Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари «Новосибирск—Тошкент» йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини божхона назоратидан ўтказиш давомида фуқаролар И.О. ва Р.А.лар 31 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини божхона назоратидан яширинча олиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент шаҳар божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ноқонуний олиб кирилаётган маҳсулотлар орасида цитрус мевалар, балиқ маҳсулотлари, салқин ичимликлар ва ювиш воситалари ҳам бўлган.
Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ушбу товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 53 миллион сўмни ташкил этган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда ҳолат бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)