2019 йил 31 март куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчасида яшовчи 31 ёшли А.А. ва Ҳожи Қози Рожий кўчасида яшовчи 28 ёшли Р.Ғ.лар Оҳангарон шаҳар «Навбаҳор»маҳалласи ҳудудида жойлашган «Мажнунтол» ошхонаси олдида ўзи билан 2 кг. 8,73 г. гашиш гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганида қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)