Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одил Қаландарович Абдураҳмонов Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Одил Абдураҳмонов (1978 йилда туғилган) вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида 2018 йил 31 июлдан буён ишлаган, унгача Президент Администрациясида бош маслаҳатчи (консультант) бўлиб ишлаган, Республика бандлик, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий марказига раҳбарлик қилган ва иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга.
Изоҳ (0)