Термиз шаҳрида хорижлик ва маҳаллий журналистлар учун Халқаро бахшичилик санъати фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Мамлакатда бахшичилик санъатини қўллаб-қувватлаб, рағбатланириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар асносида Термиз шаҳридаги 22-болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактаби, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги бир қатор замонавий мусиқа ва санъат мактабларида бахшичилик йўналиши бўйича махсус синфлар ташкил этилди, дейилади хабарда.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев хорижлик ва маҳаллий журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.
Изоҳ (0)