АҚШнинг Жоржия университети олимлари CRISPR геномни таҳрирлаш технологияси ёрдамида яратилган биринчи судралиб юрувчи ҳақидаги тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади TJournal.
Тажриба жигарранг анолис туридаги калтакесак устида ўтказилган, у генлар таҳриридан сўнг оч пушти тусга кирган.
Олимлар анча вақтдан буён сичқонлар, чўчқалар, эчкилар, товуқлар ва капалакларнинг генларини таҳрирлаб келади. Аммо судралиб юрувчиларнинг репродуктив тизимининг ўзига хослиги туфайли, уларга нисбатан стандарт ёндашувни қўллаб бўлмайди, деб ҳисобланилар эди.
Икки йил деганда тадқиқот муаллифлари технологияни ҳали уруғланмаган тухум ҳужайраларга нисбатан қўллади.
Олимлар фикрича, тадқиқотни давом эттириш ёрдамида одам генларини ўрганиш мумкин. Улар қўллаган тирозиназа гени кўзнинг ривожланиш жараёнлари учун жавобгардир.
Изоҳ (0)