АҚШ молия вазирининг халқаро масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Малпасс Жаҳон банки президенти лавозимини эгаллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ АҚШ президенти Трамп Дэвид Малпассни ушбу лавозимга тавсия қилганди.
Президент директорлар кенгаши йиғилишларида раислик қилади ва банк фаолиятига умумий раҳбарлик учун жавоб беради.
Анъанага кўра, Жаҳон банкини унинг йирик акциядори бўлган АҚШ вакиллари бошқаради. Президент 5 йил муддатга сайланади ва қайта сайланиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)