Абхазия парламенти ўта катта миқдорда наркотиклар тарқатганлик учун ўлим ёки умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳужжатда мазкур модда бўйича ҳукм қилинганлар авф этилиши истисно қилинган. Қонун 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Абхазияда 1993 йилдан бери ўлим жазосига мораторий амалда эди.
Ҳозирда маҳаллий ИИВ тергов изоляторида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 3 нафар маҳбус сақланмоқда, олий жазо берилганлар йўқ.
Изоҳ (0)