СДПК раиси Алмазбек Атамбаев 18-партия съездидан сўнг журналистларга Қирғизистон президенти ўз вазифаларини бажармаётганини маълум қилган, дея хабар беради «Knews».
Унинг қайд этишича, Конституциянинг 60-моддасига мувофиқ, президент халқнинг ва давлат ҳокимиятининг бирлигини таъминлаши керак.
«У ҳозирда ўз вазифасини бажармаяпти. У органларни қўзғатмоқда. Биз Ўшда хона топа олмадик ва Анвар Артиковнинг уйида қурултой ўтказдик. 2015 йилни эсланг, партиялар ўзи хоҳлаган жойда учрашиши мумкин эди. 2017 йилни эсланг, сессиялар стадионларда ўтказиларди. Яъни, бир ярим йил ичида Бакиевнинг қўрқув ва хиёнат муҳити қайтди», — дейди у.
Изоҳ (0)