Анвар Каримов Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Анвар Каримов 1977 йилда Боёвут туманида туғилган. Бир неча йил мобайнида Сирдарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Изоҳ (0)