Цюрих университети олимлари дельфинлар иқлим ўзгариши оқибатида ҳалокатга дуч келаётганини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

Фото: Сергей Георгиев/Facebook

Тадқиқотчилар Ғарбий Австралия штатининг шимоли-ғарбий қисмида Шарк кўрфазида яшайдиган дельфинларни ўрганди.

Тадқиқотга кўра, кўрфаз сувининг ҳарорати 2011 йилда Австралияни қоплаган иссиқлик тўлқини туфайли 4 ℃ га ортган. Олимларнинг таъкидлашича, кескин исиб кетиш, эко тизимнинг асосини ташкил қиладиган денгиз ўсимликларининг катта қисми нобуд бўлишига олиб келди.

Шу билан бирга, 2011 йилда дельфинлар ўлими даражаси 12 фоизга ошди. Бундан ташқари, дельфин болаларининг туғилиши ҳам камайди.