Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида 5— 10 апрель кунлари Халқаро бахшичилик фестивали бўлиб ўтади. Маданият вазирлиги матбуот хизмати томонидан ушбу фестивални ёритиш мақсадида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри бўйлаб пресс тур ташкил этилди.
Пресс турда ОАВ ходимлари билан бир қаторда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам 4 апрель куни Термиз шаҳрига етиб келди.
Термиз шаҳридаги «Шарқ» меҳмонхонасига жойлашган журналистлар ишни шаҳарга яқин тарихий обидаларни ўрганишдан бошлади.
Журналистлар дастлаб I-IV асрларда қурилган Фаёзтепа буддизм иншоотига борди.
Пресс тур иштирокчилари Фаёзтепа буддизм иншоатидан сўнг IX-Х асрларга тегишли Қирқ қиз меъморчилик ёдгорлигига боришди.
Изоҳ (0)