Сурхондарёда ўтадиган бахшичилик фестивалининг энг ёш бахшиси — 5 ёшда, деб ёзади Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Ғолибжон Орипов 2013 йил 29 сентябрда Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. У ҳозир 5 ёшда ва Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказиладиган I Халқаро бахшичилик санъатининг энг ёш бахшиси сифатида кўпчилик эътиборида бўлиб турибди.
«Ушбу фестиваль нафақат тадбир иштирокчиларини, балки ёшларни ҳам бирдек жалб қилмоқда. Ғолибжон ёшлигидан зеҳни ўткир, қизиқувчан, расм чизишга, уларни ҳар-хил рангларга бўяшга, шеър ёдлашга, қўшиқ айтишга ва рақсга тушишга жуда қизиқади. У ‘бахшилик’ йўналишининг 1-синф ўқувчиси, шу йўналишда таълим бераётган Муҳаммад бахши Эшбоевдан бахшилик санъатининг сир-саноатларини ўрганиб келяпти», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)