Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида 5—10 апрель кунлари Халқаро бахшичилик фестивали бўлиб ўтади. Маданият вазирлиги матбуот хизмати журналист Феруз Муҳаммадга берган маълумотларига қараганда фестиваль гран-при ғолибига 7 000 доллар берилади.
Танлов ғолиблари ташкилий қўмита томонидан диплом, ҳайкалча ва пул мукофоти— гран-при 7 000, 1-ўринга (ҳар бир йўналиш бўйича: яккахон ва жамоага) 5 000, 2-ўринга (ҳар бир йўналиш бўйича: яккахон ва жамоага) 3 500, 3-ўринга (ҳар бир йўналиш бўйича: яккахон ва жамоага) 2 500 доллар миқдорида пул мукофоти берилади.Ижрочилар ‘Энг ёш бахшичилик санъати иштирокчиси’, ‘Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчиси’, ‘Энг яхши чолғу ижрочиси’ каби номинациялар бўйича ҳам пул мукофотлари ва махсус дипломлар билан тақдирланадилар.
Маданият вазирлиги матбуот хизмати
Изоҳ (0)