Жорий йилнинг 30 март куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшаган 67 ёшли О.К. исмли аёлнинг жасади уйи ошхонасидан бўйин қисмида санчилиб-кесилган жароҳати билан топилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 19-даҳада яшовчи А.А. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)