Тошкентнинг «Чилонзор буюм савдо», «Дўстлик савдо мажмуаси» (Иппподром) бозорлари ва «Тошкент савдо маркази»да (ГУМ) тажриба тариқасида шошилинч чақирув комплекслари ўрнатилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Комплекс тепасига видеокузатув камераси ўрнатилган устун, микрофон ва унинг остида жойлашган яқин орадаги ички ишлар навбатчиси билан уланиш учун чақирув тугмасидан иборат.
Тугма ва микрофон ўртасига операторга суҳбатдошини кўриш имконини берувчи мини видеокамера ўрнатилган.
Тажриба якунлари ўрганиб чиқилганидан сўнг бундай комплекслар шаҳарнинг бошқа жамоат жойларида ҳам ўрнатилади.
Изоҳ (0)