Жорий йил февралида жаҳон молия бозорларида Ўзбекистоннинг 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 5 ва 10 йиллик суверен халқаро облигациялари жойлаштирилганди.
Ўзбекистоннинг илк суверен халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги Президент қарори билан маблағлар мамлакат ва халқ фаровонлигини янада ошириш, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида тегишли фоизлар билан қайтариш шартларида қуйидагиларга йўналтирилади:
889,2 миллион доллар аукцион орқали тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади;
20 миллион доллар «Агробанк» АТБга қарз сифатида берилади;
89,9 миллион доллар «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасига ссуда сифатида берилади.
Изоҳ (0)