2 апрель, сешанба куни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Вильярреал»га қарши ўйинда гол урди (4:4).
31 ёшли аргентиналик учрашувнинг 90-дақиқасида жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, у ўйиннинг 61-дақиқасида Филиппе Коутиньо ўрнига захирадан майдонга тушганди.
Месси Испания чемпионатида стандарт вазиятлардан урилган голлар сони бўйича «Реал» собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қувиб ўтди, деб хабар берди Педро Мартин ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
34 ёшли португалиялик умумий ҳисобда 80 та голга муаллифлик қилган. Шулардан 61 та голни пенальтидан киритган бўлса, 19 тасини жарима зарбасидан йўллаган.
Месси ҳисобида эса 81 та гол мавжуд (29 та гол — жарима зарбасидан, 52 таси эса пенальтидан).
Эслатиб ўтамиз, Лео Месси жорий мавсум Ла Лигада 28 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 14 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)