Афғонистон шимолидаги Балх провинциясида «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ҳужуми оқибатида хавфсизлик кучларининг камида саккиз нафар ходими ҳалок бўлди, дея хабар беради «ТАСС».
Балх вилояти ҳокими расмий вакилига кўра, душанба куни Шолгар туманида хавфсизлик кучлари ҳудудни патруль қилаётган вақтда «Толибон» ракета ҳужумини содир этган.
Маълум бўлишича, ҳужумда тўрт нафар полиция ходими яраланган. Шунингдек «Толибон» ҳаракати жангариларида ҳам йўқотиш бўлган.
Изоҳ (0)