Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги 60-сон махсус мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Айни пайтда мазкур муассасада таянч ҳаракатида нуқсони, ақлий ривожланишида камчилиги ва руҳий ривожланишида орқада қолган 130 нафар бола тарбияланмоқда.
Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, байрам тадбири давомида мазкур мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган болаларга Президент совғалари топширилди.
— Имконияти чекланган болаларни маънавий ва моддий қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, кўнглини кўтариш, шу билан бирга уларни ҳамиша эъзозда эканликларини хис қилиш туйғуларини беради, — дейди мазкур муассаса мудираси Замира Одилова.
Изоҳ (0)