Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1 апрель куни Қўнғирот туманидаги 10-мусиқа мактаби биносида Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ ва Шуманай туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида тингланган мурожаатлар асосан табиий газ ва электр энергиясига уланиш, алимент нафақаси ҳамда корхона ва идоралардан иш ҳақини ундириб бериш масалалари билан боғлиқ бўлди.
Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.
Маълумот учун, Бюро директори 4 апрелгача Қорақалпоғистон Республикасининг яна 3 та ҳудудида сайёр қабуллар ўтказади.
Изоҳ (0)