Жорий йил 7 апрелидан Uzbekistan Airways’нинг Истанбулга ва аксинча бажариладиган барча рейслари Отатурк халқаро аэропортидан Истанбулнинг янги аэропортига (Istanbul New Airпорт) кўчирилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди.
Янги аэропорт Истанбулдан 35 километр шимолда жойлашган.
Шу санадан бошлаб Отатурк халқаро аэропорти йўловчи рейслар учун ёпилади. 5—6 апрель кунлари эса Туркия авиация расмийлари қарори билан мазкур аэропортга ва бу ердан барча халқаро рейслар бекор қилинган.
Шу боис:
5 апрель куни HY271/272, HY273/274, HY275/276;
6 апрель куни HY271/272, HY273/274 рейслари бекор қилинди.
Ушбу рейсларга чипта харид қилган йўловчиларга уларни қайтариш ёки учиш санасини қўшимча тўловларсиз ўзгартириш имконияти берилади.
Изоҳ (0)