Комик актёр Владимир Зеленский Украинадаги президентлик сайловида 30,03 фоиз овоз тўплаб, пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда овоз бериш натижаларининг 25,01 фоизини ўрганиб чиқққан мамлакат марказий сайлов комиссияси маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Амалдаги давлат раҳбари Пётр Порошенко 16,96 фоиз овоз билан иккинчи ўринда бормоқда.
«Баткившина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко учун сайловчиларнинг 13,28 фоизи овоз берган.
Сайлов бюллетенларининг 1,17 фоизи ҳақиқий эмас деб топилган.
Изоҳ (0)