Леонардо да Винчининг мўйқаламига мансуб «Дунё қутқарувчиси» (Salvator Mundi) картинаси БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида жойлашган Франциянинг Лувр музейи филиалидан ғойиб бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Филиал ходимлари ҳам, Лувр музейи ходимлари ҳам да Винчи асарининг қаердалигини билмайди.
2018 йил сентябрь ойида Абу-Даби шаҳридаги Лувр музейи филиали «Дунё қутқарувчиси» асарининг тақдимоти кечиктирилиши ҳақида маълум қилган. Аммо, тақдимот қолдирилиши сабаби ва унинг қачон ўтказилиши ҳақида хабар берилмаган.
«Дунё қутқарувчиси» асари йўқолган деб ҳисобланар эди, аммо 2017 йилда уни хусусий коллекционер 450 миллион доллардан ортиқроққа сотиб олганида яна «юзага чиққан эди».
Изоҳ (0)