Россиянинг S7 авиакомпанияси директорлар кенгаши раиси (компания асосчси ва эгаси унинг турмуш ўртоғи Владислав Филев ҳисобланади) Наталия Филева ва унинг отаси Германияда рўй берган авиаҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Авиакомпания матбуот хизматига кўра, Epic-LT хусусий самолёти Франкфурт-Майндаги Эгельсбах аэропортига қўниш чоғи қулаган. Россия фуқароси бўлган учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Фожиа жойига йўл олган полиция машинаси ҳам ҳалокатга учраган: бунинг оқибатида икки киши ўлгани билдирилмоқда.
Маълумот учун, 55 яшар Наталия Филева Россиянинг энг бой аёлларидан эди. Forbes унинг мол-мулкини 600 миллион доллар баҳолаган.
Изоҳ (0)