Telegram’да шахсий ёзишмани ҳам ўзида, ҳам суҳбатдошида ўчириш функциясининг киритилиши кўпчилик фойдаланувчилар норозилигига сабаб бўлди. Шу сабабли ушбу мессенжер асосчиси Павел Дуров сўровнома ўтказишга қарор қилди, деб ёзади Spot.
Аввал фойдаланувчилар сўнгги 48 соат давомида юборилган хабарларни ўчира оларди. Бунда фақат ўзи юборган хабарларни ўчириш мумкин эди. Энди эса фойдаланувчилар суҳбатда ёзилган барча хабарларни жўнатилган вақтига қарамай, икки томондан ҳам ўчириб юбора олиш имкониятига эга бўлди.
Ушбу функция бўйича Павел Дуров томонидан ўтказилган сўровномада 1,1 миллиондан ортиқ фойдаланувчи иштирок этган.
Уларнинг ярмидан кўпи (52 фоизи) янги функциядан норози эканини билдириб, уни бекор қилишга овоз берган.
Изоҳ (0)