PhoneBuff YouTube канали муаллифи Samsung Galaxy S10 + ва iPhone Xs Max’нинг мустаҳкамлигини синовдан ўтказди. Бетон устига тушиши натижасида Samsung смартфони iPhone’дан кўра кўпроқ зарар кўрди.
Шунингдек, Samsung телефони олд панел билан тушганлиги сабабли экранда ультратовуш бармоқ излари сканери ишламай қолди. Бироқ, олд панели билан 10 марталик «тушиб юбориш»дан сўнг, Galaxy S10 ишлашда давом этди. iPhone экрани эса учинчи қулашдан кейин жавоб бермай қўйди. Шу билан бирга, ҳар иккала ишлаб чиқарувчи ҳам ўз қурилмаларининг дунёдаги энг бардошли шишага эга эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)