29 март, жума куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича анъанавий «Гран-При» халқаро мусобақасига старт берилди, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
52 та давлатдан 371 нафар (204 эркак, 167 аёл) спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада 6 нафар дзюдочи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.
Мусобақанинг дастлабки кунида -60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Шарофиддин Лутфуллаев ярим финалда франциялик Велиде Кхярга имкониятни бой бериб қўйди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсларда Шарофиддин россиялик Яго Абдуладзе ва мўғулистонлик Ганбат Болдбаатарни мағлубиятга учратиб, бронза медалини ҳамда Токио Олимпиадаси учун рейтинг очколарини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)