Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида Яконшайх қабристони ёнидаги тепаликни қазиш чоғида қадимий тангалар топилди. Бу ҳақда «Жомбой тонги» хабар берди.

Фото: «Жомбой тонги»

Фото: «Жомбой тонги»

Маҳаллий аҳолининг айтишича, Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи қурилиши учун бу ердан тупроқ олиб кетилган. Орадан кўп ўтмай, қазишма жойидан қадимий сопол парчалари, мис тангалар топиб олинган.

Тангалар шаклан бир хил эмас. Қирраси аниқ тартибга солинмаган. Сиртидаги матнларга қараганда, бир неча туркумга мансуб.

Хабарда айтилишича, бир қатор сабабларга асосан тангалар темурийлар даврига оид, деб тахмин қилинмоқда.

Аввало, уларнинг бирида сезилар-сезилмас 896-санаси қайд этилган. Катта эҳтимол билан ҳижрий-қамарий йил бўйича зарб этилган вақтга ишора қилса керак. Милодий ҳисобда эса 1491 йилга тўғри келади. Бу даврда Мовароуннаҳрда темурийлар ҳукмронлик қилган.

Фото: «Жомбой тонги»

Фото: «Жомбой тонги»

Бошқа тангаларда рақамлар учрамайди. Нақшинкор арабеска услубидаги матнларда «фулс» ва «Аллоҳ» сўзлари ажралиб турибди.

Марказий Осиё нумизматикасини муфассал ўрганган олим Ирпан Тухтиев «Темур ва темурийлар сулоласининг тангалари» рисоласида «Амир Темур тангаларида биз арабча, форсча, туркча ва мўғулча сўзларни ўқиймиз», деб ёзади. Фикрини давом эттириб, темурийлар тангасида форсча «зарб» (ﺿﺮﺏ) сўзи кўп қўлланганини таъкидлайди. Эътиборлиси, тумандан топилган тангаларда ҳам шунга ўхшаш матн учрайди.

«Булар албатта тахминий фикрлар. Асосийси, Жомбой туманида олти-етти аср аввал ҳам ижтимоий-маданий ҳаёт куртаклари бўлган. Савдо-сотиқ, пул муомаласи ривожланган. Ушбу топилма яна бир нарсани англатади. Тепаликлар ҳақиқатан ҳам муҳим тарихий аҳамиятга эга. Уларни тартибсиз тасарруф этиш ярамайди» — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди