«Манчестер Юнайтед» Оле-Гуннар Сульшерни бош мураббий сифатида тасдиқлади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.
46 ёшли мутахассис Англия клубини декабрь ойидан бери бошқариб келаётганди. Унинг шартномаси мавсум охирига қадар деб белгиланганди.
Норвегияликнинг «Юнайтед» билан тузган янги шартномаси 3 йилга мўлжалланган.
Жозе Моуриньо бош мураббийликдан истеъфога чиқарилгандан сўнг «қизил иблислар» Сульшер қўл остида 19 та учрашув ўтказди. Шундан 14 тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 та ўйинда дурангга имзо чекди ва 3 та беллашувда эса мағлубиятга учради.
«Манкунианлар» Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида ПСЖни икки ўйин натижасига кўра меҳмонда урилган голлар эвазига мағлубиятга учратди (3:3) ва чорак финали йўлланмасини қўлга киритди. Бироқ Англия Кубоги 1/4 финалида «Вулверҳэмптон»га имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида 31-турдан сўнг 58 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)