Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Asia Mall савдо маркази яқинида бир неча минг киши рэпер Тиматидан бепул бургер илинжида тиқилинчни юзага келтирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Тимати Бишкекка Black Star фаст-фуд тамаддихонасини очиш учун келган ва истаганларни шахсан ўзи тайёрлайдиган бургерлар билан меҳмон қилишни ваъда берганди. Кейинчалик у саҳнага чиқиб, концерт берди.
Тиқилинч юзага келган манзилдан тез тиббий ёрдамга ҳеч ким мурожаат қилмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)