Поп-мусиқа қироли Майкл Жексоннинг қизи жонига қасд қилишга уринганидан сўнг шошилинч равишда касалхонага етказилди. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда.
Тез тиббий ёрдам ва полиция Пэриснинг Лос-Анжелесдаги уйига 16 март, шанба куни чақиртирилган. Шифокорларга кўра, у кўп қон йўқотган, лекин ҳозирда ҳолати барқарор бўлиб турибди.
Пэриснинг дўстларини айтишича, ўз жонига қасд уриниши «Неверлендни тарк этиб» номли ҳужжатли фильм намойиш этилганидан сўнг юзага келган можаро билан боғлиқ. Мазкур фильм икки эркакнинг болалик пайтида Майкл Жексон томонидан жинсий зўравонликка дуч келгани ҳақидаги ҳикоялари асосида олинган.
Изоҳ (0)