Россиянинг «Татнефть» компанияси жорий йил ўрталарида Ўзбекистонда қўшма корхона очиш ва инвестициявий блоклардан бирида геологик қидирув ишларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Россия томони геологик қидирув ишлари ва конларни ўрганишга қизиқиш билдирилмоқда. Ҳозирда Фарғона водийси ва Сурхондарёдаги конларга Россия технологияларини жалб этиш масаласи муҳокама этилмоқда», — деди «Ўзбекнефтгаз» вакили.
«Татнефть» Тошкент вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини барпо этишни ҳам режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)