Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар кредит ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Кредит маблағлари Фарғона водийсида микро, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
«Жаҳон банки Фарғона водийсида янги лойиҳани қўллаб-қувватлашдан мамнунлигини билдиради. Бугунги кунда ушбу минтақада 49 000 микро ва кичик фирма, 84 000 фермер хўжалиги ва жуда кўплаб хусусий тадбиркорлар иш олиб бормоқда.Мазкур лойиҳа уларнинг бизнеси кенгайиши, даромади ортиши ва 20 минггача янги иш ўрни яратилишига олиб келади», — деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.
Изоҳ (0)